Энг иқтидорли ўқувчи

Безымянный

Бошланғич таълим фан ойлиги ўқувчилар билимини янада ошириш ҳамда дунёқарашининг шаклланишига хизмат қилди.
“Бошланғич таълим” фан ойлиги доирасида декабрь ойида шаҳар микёсида турли кўрик-танловлар ўтказилди. Мисол қилиб айтанда, 2018 йил 14 августдаги №ПҚ-3907-сонли Президент қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 4-синф ўқувчилари ўртасида Ватанга, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустахкамлаш мақсадида одобнома фанидан ижодий ишлар танлови ўтказилди. Кўрик-танлов қатнашчилари “Менинг Ватанним” мавзусига расмлар чизди ва шеърлар айтишди ҳамда “Қиш ҳақида эртаклар” мавзусига саҳна кўринишлари кўрсатиб беришди.
2-,3-, 4-синф ўқувчилари она тили, математика ва ўқиш фанларидан “Энг билимдон ўқувчи” танловида ёзган диктантлар, ёзма ишлар ҳамда баёнлари билан беллашди.