“Ҳаракат дастури” кўрик-танловининг ғолиблари аниқланди

Безымянный

2018 йил 5 сентябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг №ПФ-5538 Фармонига асосан таълим сифатини таъминлаш, ўқитувчиларнинг билим даражасини ва педагогик маҳоратини ошириш мақсадида 2018 йилнинг декабрь ойида бошланғич таълим ўқитувчилари ўртасида “Ҳаракат дастури” кўрик-танлови ўтказилди. Ушбу кўрик-танловда бошланғич таълим ўқитувчилари таълим сифатини ошириш бўйича ўзлари ишлаб чиқилган дастурларини (презентация шаклида) тақдимот қилди. Энг намунали тузилган дастурларнинг муаллифлари 51-ИДУМ ўқитувчиси Маматкулова Умида, 12-мактаб ўқитувчиси Пулатова Этибор, 9-мактаб ўқитувчиси Садикова Баҳора ҳамда 1-ИДУМ ўқитувчиси Деҳқонова Мухайё Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими томонидан дипломлар билан тақдирланди.