“Мен юлдузман” кўрик-танлови

Безымянный

2018 йилнинг 25 декабрь куни 9-умумтаълим мактабда “Бошланғич таълим” фан ойлигининг якуни бўйича шаҳар тадбири ҳамда мактаб жамоалари ўртасида “Мен юлдузман” номланган кўрик-танлов бўлиб ўтди. Кўрик-танловда шаҳардаги 20та мактабларининг бошланғич таълим ўқитувчилари саҳна кўринишларда, мусиқий ва бадий чиқишларда ўзининг ижодкорлигини намойиш қилди. Тадбирда барча фан ойлиги давомида фаол қатнашган мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими томонидан тақдирланди.