2018-2019 ўқув йилида 2-босқич фан олимпиадаси натижалари

257904270_54731

Самарқанд вилоят ҳалқ таълими бошқармаси томонидан 2018 йил 13 декабрда 233-б-сонли “Фан олимпиадаси”ни ўтказиш тўғрисида буйруғи қабул қилинди. 2018 йил 20 декабрда Самарқанд шаҳар ҳалқ таълими бўлимининг 385-сонли буйруғи ишлаб чиқарилди. Олимпиадада саралаш босқичидан ўтган жами 9-11 синфлар кесимида 546 нафар ўқувчи қатнашди.
Ўқувчилар ягона жадвал асосида 9-10 синфлар 2019 йилнинг 7 январида ёзма, 8 январда 9-10 синфлар тест назоратлари ва 11-синф ўқувчилари ёзма назорат, 11 январда 11 синф ўқувчилари тест назоратларини топширди. 546 нафар ўқувчидан 136 нафар ўқувчи олимпиаданинг вилоят босқичига қатнашиш учун ғолибликни қўлга киритди.