МАКТАБГА НЕМИС ФАЙЛАСУФИ ВИЛЬХЕЛЬМ ФОН ХУМБОЛЬДТ НОМИ БЕРИЛДИ (ВИЛЬГЕЛЬМ ФОН ГУМБОЛЬДТ)

Безымянный

Бугун, 2019 йил 16январь куни Ўзбекистон Халқ таълимивазири ўринбосари Сарвар Бобоходжаев, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси координатори Барбара Дамбольдт, Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Қобилов Рустам Раджаббоевич, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Дониярович Юлдашев Самарқанд шаҳридаги 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришди.
Вилхелм фон Хумбольдт –немис филологи, файласуфи, тилшунослик фанининг асосчиларидан бири, давлат арбоби, дипломат. Пруссияда гимназия таълимининг ислоҳотларини амалга оширган. 1809-йилда Берлинда Университет ташкил қилган.
Самарқанд шаҳридаги 51-ИДУМга таниқли немис файласуфи Вильхелм фон Хумбольдт номини бериш мақсадида ташриф буюрган меҳмонларни Самарқанд темир йул вокзалида вилоят ҳокимлиги ва халқ таълим бошкармаси раҳбарияти кутиб олишди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Самарқанд шаҳридаги немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 1965-йилда ташкил этилган, 1177 ўринли. Қувватига нисбатан коэффициенти 1,9. Мактаб директори Каримова Зулхумор Шавкатовна.
Ўқув кабинетлари сони 41 та. Синфлар сони 64 та бўлиб, шундан, 30 та ўзбеква 34 та рус синфларида 1-сменада 1200 нафар, 2-сменада 1060 нафар, жами 2260 нафар ўқувчи таълим-тарбия олмоқда.
Педагог ходимлар сони 115 нафар – ҳаммаси олий маълумотли.
Ўқитувчиларнинг 6 нафари олий, 12 нафари биринчи, 42 нафари иккинчи ва 55 нафари мутахассис тоифасига эга.
2001-йилда мактаб немис тили чуқур ўрганиладиган мактабга айлантирилди.
Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобоходжаев, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси координатори Барбара Дамбольдт, Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Қобилов Рустам Раджаббоевич, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Дониярович Юлдашев Самарқанд шаҳридаги 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабига ташриф буюришди.
Меҳмонларни 51-сонли немис тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида вилоят ҳокимлиги, халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, мактаб директори, ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари қўлларида Шарқ ширинликлари билан немис тилидаги саломлашув билан кутиб олишди.
Ўзбекистон ва Германия Федератив Республикасининг байроқлари илинган мактаб ховлисида ўқитувчилар, ўқувчилар ҳамда Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими ходимлари тўпланишди.
Тадбирда Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобоходжаев, Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Қобилов Рустам Раджаббоевич, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси координатори Барбара Дамбольдт, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Дониярович Юлдашев сўзга чиқди.
Мухтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, хусусан, ёшлар таълим-тарбиясига, ўқитувчи-мураббийларга берилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликлар, уларнинг жаҳондаги тенгдошлари билан бемалол бахслаша оладиган, мустақил фикрли авлод бўлиб камолга етиши йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритилди.
Тадбир иштирокчиларининг давомли қарсаклари остида Вильхельм фон Хумбольдт номи ёзилган табличкаларни Ўзбекистон Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бобоходжаев,Самарқанд вилояти ҳоким ўринбосари Қобилов Рустам Раджаббоевич, Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси координатори Барбара Дамбольдт, Самарқанд вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Рустам Дониярович Юлдашев очишди.
Меҳмонлар тадбир иштирокчилари ва ўқувчилар билан эсдалик учун расмга тушдилар.
Шундан сўнг меҳмонлар таълим муассасаси фаолияти ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.
Ушбу тадбир ўқувчилар ёдида бир умр сақланиб қоладиган тарихий учрашув бўлди, десак, муболаға бўлмайди.
Меҳмонлар Самарқанд темир йўл вокзалида вилоят ҳокимлиги ва халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан кузатиб қўйилди.

250823528_383987250935806_254939255411281_1087252_5330273393243587613