Буюк Британия компаниялари Самарқандда хусусий мактаблар очишни режалаштирмоқда

Безымянный

Британиянинг Acumen Education компанияси MBU Capital инвестиция компанияси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда ҳамёнбоп хусусий мактаблар тармоғини яратишни режалаштирмоқда.
Жорий йилнинг 23 январида Acumen Education ҳамда MBU Capital компанияларининг делегация аъзолари Самарқанд шаҳрига таълим тизими ва маҳаллий шароитларни ўрганиш учун ташриф буюрди. Делегацияга MBU Capital компанияси муассиси, ижрочи директори ва инвестиция бўйича бош мутахассиси Иқбол Муҳаммад ҳамда Acumen Education ижрочи директори Марк Лабович раҳбарлик қилмоқда.
Халқ таълими вазири ўринбосари Отабек Назиров Британия компаниялари делегацияси билан бирга Самарқанд шаҳридаги 3-, 27-, 56- мактабларга ташриф буюришди.
Ташрифдан мақсад, тадбир иштирокчилари мамлакатдаги таълим тизими, шунингдек, мактаб таълимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳамда хусусий мактабларни ишга туширишда Британия компаниялари билан ҳамкорлик йўналишларини йўлга қўйишдир.
Меҳмонлар кўҳна ва навқирон Самарқанднинг тарихий обидалари билан ҳам танишдилар.