БУЮК ЁЗУВЧИ

250824014_414818

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими томонидан “Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш бўйича буйруқ ва чора-тадбирлар режаси тузилиб барча таълим муассасаларига етказилди..
Барча умумтаълим мактабларида Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида адибнинг ижодий фаолиятига бағишланган учрашувлар, хотирасига бағишланган театрлаштирилган ижодий кечалар ташкил этилди.
Ёш ижодкорлар иштирокида эзгулик ғоялари ҳамда миллий ва умумбашарий қадриятлар, турли миллат ва элатлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлашга қаратилган “Асрга татигулик ижод” мавзусида ижоий учрашувлар ўтказилди.
Буюк адиб таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 12-умумтаълим мактабида 29 январ куни она тили ва адабиёт ҳамда давлат тили фани ўқитувчилари учун “БУЮК ЁЗУВЧИ” мавзусида катта илмий амалий анжуман ўтказилди.
12-умумтаълим мактаби ўқитувчилари томонидан ўтказилган намунали очиқ дарслар кузатилиб тўлиқ таҳлил қилинди.