Директор нега кечки пайт йиғилиш ўтказяпти?

photo_2019-11-20_09-33-15

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳридаги 28-умумтаълим мактабининг директори йиғилишларни соат 17:00 дан кейин ўтказаётгани ҳақидаги хабар тарқалди. Мазкур ҳолат бўйича Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими изоҳ берди:

28-умумтаълим мактаби 964 нафар ўқувчига мулжалланган бўлиб, 1135 нафар ўқувчи таҳсил олади. Дарслар 2 навбатда ташкил этилган ва 64 нафар педагог ишлайди.

Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуни ва Давлат таълим стандартларига кўра, вақтига мувофиқ мактабда дарс соатлари белгиланган. Мактабда таълим сифати, самарадонлиги ҳамда иш режасидаги масалаларни педагог жамоа билан муҳокама қилиш талаб этилади ва бу ишлар дарслардан сўнг олиб борилади. Агар шу каби йиғилишлар олдинроқ ўтказилиб, ўқитувчилар жалб қилинса, белгиланган дарс соатларини ўтишнинг имкони бўлмайди.

Дарвоқе, оилавий шароити тушунтирилиб, жавоб сўраганлар кенгашда иштирок этишдан озод этилади.