Самарқандда “Таълим адолат учун” (Education for Justice) семинар-тренинг ўтказилди

photo_2019-11-28_11-55-23

Самарқанд шаҳридаги «Регистон Плаза» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармаси ҳамкорлигидаги “Таълим адолат учун” (Education for Justice) ташаббуси доирасида ўтказилаётган семинар-тренинг қизғин давом этмоқда.

photo_2019-11-28_11-55-21Семинар-тренингда Самарқанд, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятлари умумтаълим муассасаларининг педагог ходимларига БМТ Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш минтақавий бошқармасининг миллий тренири Индира Муқимова ва бошқа етакчи мутахассислар умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларнинг онгида коррупция, турли ҳуқуқбузарликларга қарши иммунитетни шакллантиришга доир ўз фикрларини билдириб, тавсияларини беришмоқда.